Telegram Group Search
Эрингизни борида қадрланг.
У сиз ва фарзандларингиз ҳаётидаги энг кўп жонбозлик қилган кишидир...

Неъматнинг қадри ундан айрилгач билинади...
https://www.tg-me.com/Ўзбек Ўзига Бек/com.uzbeku
Ўзбеклардек ўз ерини севувчи, мактабдаги синфдошларини, қариндош-уруғчиликни ва махалласини қадрловчи халқлар кам бўлса керак.

Агар чет давлатларда ишлайдиган иқтисодий ва ижтимоий қонуниятлар Ўзбекистонда хам ишлаганда эди кўп вилоятлардаги туман ва қишлоқлар бўшаб қолган бўларди. Чунки чет элда одамлар ишсизликдан қочиб иш бор жойга кўчиб кетади. Газ, электр сув ва бошқа нарсалар бўлса-ю иш бўлмаса у ерни ташлаб кетади.

Аммо Ўзбекистонда эса ота-онаси, қариндош-уруғлари ва болаликдаги дўстлари борлиги учун барибир ташлаб кетолмайди, газ электр сув абгор бўлса хам, иш умуман йўқ бўлса хам барибир бутунлайга ташлаб кетмайди, кетса хам топганини яна ўша қишлоғидаги уйига сарфлайди. Ха, биз истисноли ва имтиёзли халқмиз, еримизга қаттиқ ёпишганмиз. Сурхондарёнинг сувсиз районидан Америкага борган бўлса хам биринчи бўлиб ота уйини обод қилади, юз минг $ сарфлаган уйини 20 минга сотолмаслигини билса хам барибир қаср қилиб уй қуради чунки у отасидан қолган ватан. Бизда хиссиётлар кучли...
@uzbeku
Ўғил болага фарқи йўқ, кўпинча эрта келасизми кечми.
Лекин қизларингиз, қачон келсангиз хам сизни интизорлик билан ширин овқатлар қилиб кутиб ўтиришади...
@uzbeku
Ризқу насибамиз оламлар Роббисининг зиммасидаги иш бўлса... Нега биз келадиган неъматдан охиратни унутадиган даражада хавотир олишимиз керак... Насибамиз жонимиз билан бирга узилади... Шуни унутманг...
@uzbeku
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қалбни моғор босиши...
Шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф рохимахуллох
https://www.tg-me.com/Ўзбек Ўзига Бек/com.uzbeku
Унутма:
Йўлдоши Аллох бўлган, йўлда қолмас...
https://www.tg-me.com/Ўзбек Ўзига Бек/com.uzbeku
Forwarded from Энг Арзон (* _ *)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Супер чангютгич (пылесос)ларимиз келди.
2/1 (чангютгич ва хаво пуфлагич - воздуходувка)

3200W

Автомойкада, уйда, мехмонхонада, заводда ва бошқа жойларда ишлатиш мумкин.

Сифати аъло даражада.

Ўзаро хадя улашинглар, бир-бирларингизга мухаббатли бўласизлар.

☎️ +99899 880-86-88

Расмий сахифаларимиз
👇👇👇
Telegram | Instagram | Facebook | You Tube | Tik Tok | Изохлар | Манзил
Мен якшанбани кутаман: уйда дам олиш учун.
Уйдагилар мени кутади: уйни “уборка“ қилишим учун...
😊😊😊
@uzbeku
"Юксак маънавият" дастури натижалари:

Қора қамиш махаллаларининг бирида қайната ва келин ишқий ўйинлар пайтида ушланган.

ДНК тест, келинни бир фарзанди қайнотадан эканлигини кўрсатган...
Равшан Абдулла
😡😡😡
@uzbeku
Одамларга ростини, хақиқатни айтганим учун атрофимда одамлар камайди...
@uzbeku
Бир чиройли сухбат кетаётганди кимдир "Ботир Қодировнинг суди нима бўлди?" деб қўйдида олтмиш йиллик дўстлар тортишиб кетди-ю...
😊😊😊
@uzbeku
Юртда барака йўқ...

Қурилиш қилиб, бозорга бордим. Тахта бозор. Усталар "5*3 река керак", деди. Бозордан река қарадим. Нархи 5500 сўм экан. Бир сотувчи айтди "ака, сизга 5*3  керакми? Булар 5*3 дегани билан шунча чиқмайди. Мана...", деб ўлчаб берди. Хақиқатда 4*2 экан. 5*3 олиш учун 6*4 деганидан олиш керак экан. Рози бўлиб, 6*4 олдим. Усталар бўйини 6 метрлик бўлсин деган эди. 6 метрлик сўрадим. "Мана", деб дарров юклашни бошлади. Бирдан каллага фикр келиб қолди. "ука, метрни олинг", дедимда ўлчадим. 6 метр деб сотилган река 5*70 экан. Хам энидан, хам бўйидан....

Юртда барака йўқ. Савдо йўқ. Қимматчилик...

Усталар билан ғишт уришга шартнома қилдим. Ғиштни урганидан эмас, машинада келганидан санар экан. Зилда келган ғиштни эринмай доналаб санадим. 5000 та дейилган ғиштдан инсофлиги 300 та, стандарти беш юзта кам келар экан. Уста шуни билгани учун урганидан эмас, келганида хисоб олар экан. Хам машинада келганидан, хам устадан олиб ейсиз.

Юртда барака йўқ. Савдо йўқ. Қимматчилик...

Усталар хаммаси "дом строй"га (қурилиш материаллари сотадиган катта дўкон) етаклайди. Усталар у ердан карта очиб олган. Пластикка ўхшаган. Уйни эгаси бориб савдо қилади. Устага ўн фоиз картасига пул келиб тушади.

Юртда барака йўқ. Қимматчилик...

Бир ака антифриз чиқардилар. Антифриз қоғозда ёзилгани каби -20 градус ва -40 градуслик чиқди. Бозордаги хамма махаллий антифриздан қиммат. Сабабини тушунмай, хамма антифризларни олиб келиб, -5 градус холодильникка қўйилган. Уч соатда ҳамма антифриз тахта бўлиб қолган. Ишлаб чиқарувчиларга холат видеога олиб юборилган. Хожи акалар парвойига хам олмаган.

Юртда барака йўқ. Қимматчилик...

Ўртоғим бензин заправкада ишлайди. Энг инсофлик заправка ўнига бир литр, қолганлари икки литр урар экан. "Мени билганим урмайдигани йўқ", дейди. Хамма билар экан шундайлигини.

Юртда барака йўқ, хаммаёқ қимматчилик эмиш...

Бошқа бир танишимнинг иши порасиз, откатсиз битмас эмиш. Пора бермаса, давлат ташкилотлари олмас эмиш.

Айтишича, Юртда барака йўқ. Аввалгидай савдо йўқ эмиш.

Уйфурушларга уйингизни сотмоқчи эканлигингизни айтасиз. Бўлди, нақдга ўзимиз оламиз, деб бахолайди. Табиийки, сиз қимматроқ нарх хохлайсиз. Уёғига тузоғига тушганингиз шу. Каналида эълон беради уйингиз сотилиши хақида. Сиз мижоз кутасиз. Уйингизни олмоқчи бўлган харидор уйфурушга телефон қилади. Уйфуруш у уй сотилганини, истаса, бошқа уй борлигини айтади. Сизга эса хамтовоғини жўнатади. Хамтовоқ уйингизни кўриб, дастлабки уйфуриш айтган нархдан анча паст бахо айтади. Шу тариқа учинчиси, тўртинчиси келиб арзон нарх айтаверади. Тоқатингиз тоқ бўлиб, биринчи айтган нархингизга ўзингиз олиб қўя қолинг, дейсиз. Хўп, дейди деб ўйлайсизми? Содда бўлманг. Энди уйингизни биров олмаётганини. Бошида берганда, майли, деб олишини, хозир эса яна беш юз ёки минг арзонга олиб қолишини айтади. Пул зарурлигидан рози бўлиб юборасиз. Бу приёмни хаммага хам қилмайди. Пул зарур, "пожар" деган одамлар "жирний" мижоз.

Ха, айтганча, Жума куни маклер акаларимиз ишлашмайди. Дам олиш куни.

Бозорда кабелчилар бор. Давлат муассасаларига, қурилиш объектларига сим сотишади. Улгуржи. Заводдан кабелни олиб, чўзишади. Хато эшитмадингиз. Эшилади. 2*2.5 кабель, 2*2 ёки ундан хам камроққа, метри кўпроққа айланади. Заводнинг қадоғини қайтадан қилиб, сизга беришади. Бутун бошли катта заводлар қуриб, кабель сотиб ётишибди. Цехда қилинган, бирортаси айтилган талабга жавоб бермайдиган кабеллар. Лекин тонналаб, навбатга қўйиб сотишади. Откат бор экан, кабель сотилаверади.

Лекин Аввалгидай савдо йўқ. Барака йўқ экан.

Бу каби ишларнинг саноғи йўқ. Оддий сода бор. Совет давридан бери 500 гмлик қадоқда бўлар эди. Грами камайиб, камайиб, 250 гмга тушган. Билмаган "хақиқийси фалончида қиммат экан, мана бу арзон сотади", деб олаверади. Ичи тўла бўладиган гугурт ярим бўлиб қолган. Сантиметрлаб, миллиграмлаб урилаверади. Камаяверади.

Цементга қум қўшаётганлар, сутга сув қўшаётганлар хеч кимга сир бўлмай қолган...
@uzbeku
КУНЛИК туғилиш:

Ўзбекистон: 2006 та.

Хитой: 28958 та.

Хиндистон: 62972 та...
@uzbeku
Мактаб директори айтади:
"Эрталаб мактабга келдим. Не кўз билан кўрайки, мактабнинг ташқи деворига сепиладиган бўёқ билан хуник бир гап ёзилган эди. Узоқ текширувдан сўнг буни ким қилганини аниқладик. Дарров унинг отасини мактабга чақирдик. У келди. Девордаги ёзувни кўргач, хотиржамлик билан ўғлини чақириб беришимизни сўради. Ўғлини чақирдик. У ўғлидан хақиқатдан хам бу ишни қилганми ёки қилмаганини сўради. Ўғли қилганини тан олди. Сўнгра ота чўнтагидан телефонини чиқариб бўёқчига телефон қилди. У келгач, у билан деворни олдингидан хам чиройли қилиб беришини айтиб келишди. Кейин ўғлига қараб сокинлик билан деди:
- Ўғлим! Агар бошимни кўтариб юришимга сабаб бўла олмасанг, ҳеч бўлмаганда уни тушириб юришимга сабаб бўлма!

Сўнгра у биздан рухсат олиб қайтиб кетди. Мен ўқувчига қарадим. У қўллари билан юзини ушлаб йиғлар эди. Мен отанинг услубидан ва унинг боласига таъсиридан хайратда эдим. Сўнгра у ўқувчи биздан кечирим сўради, пушаймонлигини изҳор қилди. Кейинчалик мактабнинг энг олд ўқувчиларидан бирига айланди...

Хақиқий мураббий ўқувчисига хатодан гўзал натижа олишни, тўғри йўл топишни ўргатади. Қадимгилар: "Хато тўғриликка олиб боради", дейишган. Мақсад жазолаш эмас. Мақсад муаммони даволаш ва мушкулотдан ижобий натижа билан чиқиш йўлини топишдир. Ўргатинг, қаттиққўллик қилманг. Қаттиққўлликдан муаллимлик афзалдир...
@uzbeku
Эркаклар тупроқдан яратилганлиги сабаб уларнинг ғами тупроқ (уй солиш, ерда сайр қилиш, дехқончилик)

Аёллар эса эркакдан яратилгани сабаб уларнинг ғами эркак...
Абдуллох ибн Аббос розияллоху анху
@uzbeku
Кичик бир амал билан бўлса хам зулмга норозилик билдирганлар эмас, "курашишдан маъно йўқ", "бари бефойда" каби сўзларни айтиб нохақликларга кўз юмганлар ва бошқаларни хам шунга ундаганлар, жамият учун энг катта тахдиддир...
@uzbeku
2024/05/21 04:24:19
Back to Top
HTML Embed Code: